Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Бу айбсизлик презумпцияси қоидаларига зид». Бош прокуратура МОҚ тутган ишни қоралади

«Бу айбсизлик презумпцияси қоидаларига зид». Бош прокуратура МОҚ тутган ишни қоралади

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 23 январь куни йилда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг расмий сайтида Каратэ миллий федерациясининг собиқ раиси Нурхон Нафасов ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани хақида хабар тарқатилганини маълум қилгандик.

Бош прокуратура матбуот хизмати МОҚ тарқатган хабарга муносабат билдирди. Унда шундай дейилади:

«23.01.2019 йилда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг расмий сайтида «Нурхон Нафасовнинг кирдикорлари фош бўлди» номли хабар чоп этилди.

Мазкур хабар бўйича Бош прокуратура матбуот хизмати шуни қатъиян маълум қиладики, қўзғатилган жиноят ишлари ва олиб борилаётган тергов ҳаракатлари юзасидан расмий маълумотлар фақатгина бу борада мутасадди тергов ва назорат қилувчи органлар томонидан берилади.

Шунингдек, таъкидлаш зарурки, дастлабки терговнинг ҳолатлари ва унга жалб қилинган шахслар ҳақида кенг жамоатчиликка турли талқиндаги хабарларни тарқатиш Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддасида белгиланган айбсизлик презумпцияси қоидаларига зид ва бундай ҳолатлар ўзгаларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказиши мумкин.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг расмий сайтида эълон қилинган ҳолат бўйича Бош прокуратура матбуот хизмати қуйидагиларни расман маълум қилади.

Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон каратэ миллий Федерациясининг қатор мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳозирда мазкур жиноят иши юзасидан аниқланган ҳолатлар бўйича бирор-бир шахс, хусусан Н.Нафасов гумонланувчи ёки айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинмаган».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг