Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухорода колл-марказ операторига суд ҳукми ўқилди

Бухорода колл-марказ операторига суд ҳукми ўқилди

Фото: Xabar.uz

Когон туманидаги колл-марказ оператори пора билан қўлга олинди. Жамоатчилик эътиборини тортган ушбу иш бўйича колл-марказ операторига Когон туманидаги Жиноят ишлари бўйича судда очиқ ҳукм ўқилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га суднинг тергов судяси Улуғбек Бозоров маълум қилди.

Суд ҳайъати раиси Қосим Холов раҳбарлигида ўтказилган очиқ судда судланувчи — Республика шошилинч ёрдам тиббий-илмий марказининг Бухоро вилоят филиали колл-маркази оператори бўлиб ишлаган З.Н.нинг жиноят иши кўриб чиқилди.

Иш ҳужжатларига кўра, 1980 йилда туғилган, муқаддам судланмаган З.Н. ўзининг хизмат мавқеидан фойдаланиб фуқаро Л.Б.ни алдаган. Унинг ишончига кириб, тез тиббий ёрдам бўлимида ишловчи юқори мансабдаги танишлари орқали колл-марказга ишга киритиб қўйишини айтган. Ва бунинг эвазига ундан 2 000 АҚШ доллари талаб қилган.

Л.Б. фуқаро З.Н.нинг хатти-ҳаракати ноқонуний эканини тушуниб, ҳолат юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилган. Л.Б.га кимёвий ишлов берилган пуллар ва аудиоёзув қурилмаси берилган. Ҳамма нарса режага асосан амалга оширилиб, З.Н. «Когон туман электр таъминоти» корхонаси олдида пулни олган пайтида 2 000 АҚШ доллари билан ушланган.

Судланувчи қилмишига тўлиқ иқрор бўлиб, қилган ишидан пушаймонлигини билдирган. Ўз ҳаракатларини тасдиқлаб, қонуний енгиллик сўраган. З.Н.нинг аёл кишилиги, чин дилдан пушаймонлиги инобатга олиниб, 1 йил муддатга мансабдорлик лавозимлари ва моддий жавобгарликка оид вазифаларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳамда ойлик иш ҳақининг 15 фоизи давлат даромадига ушлаб қолинган ҳолда 2 йил 2 ой ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг