Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухороликнинг уйидан 215 дона гугурт қутида «жон озиғи» топилди

Бухороликнинг уйидан 215 дона гугурт қутида «жон озиғи» топилди

Ҳар бир «гурурт қути»нинг нархи икки миллион сўмдан!

Ака, арзон қилмайсизми?

Йўғ-а, ўзи бу «жон озиғи»ни етиштиргунча, жон ҳалак...

Бухоро шаҳрилик Р.Я. ўз хонадонида етиштириб, тайёрлаган ва ўзи томонидан «жон озиғи» деб номлаган — «мархиуана»ни ғиждувонлик фуқаро Ш.Х.га 2 дона гугурт қутига солинган, умумий вазни 10,5 граммга тенг бўлган гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтда қўлга олинди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га маълум қилган вилоят ИИБ масъул ходимининг билдиришича, ушбу тезкор тадбир Бухоро вилояти ИИБ Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси, ДХХ ҳамда Божхона вилоят бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган.

«Жон озиғи»ни сотиб олган фуқаронинг берган кўрсатмасига асосан, Бухоро шаҳрида яшовчи Р.Я.нинг яшаш хонадони ҳамда ёрдамчи бинолари холислар иштирокида кўздан кечирилган. Унинг томарқа ерида жами 31 туп «Каннабис» гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаб келаётганлиги аниқланди.

Бундан ташқари, ушбу фуқарога тегишли бўлган хонадонда кечиктириб бўлмас тинтув тергов ҳаракати ўтказилган. Бунда 215 дона гугурт қутиларга ҳамда алоҳида полиэтилен пакетга солинган умумий вазни 1 кг 920 граммга тенг бўлган «Марихуана» гиёҳвандлик моддаси ва полиэтилен пакетга солинган қуритилган ҳолдаги умумий вазни 255 граммга тенг бўлган гиёҳвандлик моддалари борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан фуқаронинг хатти-ҳаракатларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалар қўлланилган ва эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Ҳозирги кунда мазкур жиноий гуруҳнинг бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор суриштирув ҳамда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг