Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Чироқчида 32 ёшли эркакнинг ИИБда вафот этиши ҳолати юзасидан брифинг ўтказилади

Чироқчида 32 ёшли эркакнинг ИИБда вафот этиши ҳолати юзасидан брифинг ўтказилади

Фото: «Xabar.uz»

Чироқчида мол ўғирлашда гумон қилинган 32 ёшли эркак ИИБ ходимлари томонидан калтакланиши оқибатида вафоти этганига оид хабар тарқалганди. Бош прокуратура матбуот хизмати тарқалган хабарлар ҳақиқатдан йироқ эмаслигини тасдиқлаб, Чироқчида бир неча ИИБ ходими қамоққа олинганини маълум қилганди.

Кескин муносабатлар келтириб чиқарган ушбу воқелик юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати томонидан 2020 йил 30 январь (пайшанба) куни соат 12:00 да Қашқадарё вилояти ИИБ биносида брифинг ўтказилиши ҳақида хабар берилди.

Тадбирга барча ОАВ вакиллари ва блогерлар таклиф этилган. Мазкур матбуот анжуманида иштирок этиш истагини билдирганлар, ўзлари билан фуқаролик паспорти ёки бошқа шахсларини тасдиқловчи ҳужжат билан келишлари сўралган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг