Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Даво учун» кўкнор етиштирган шахсга жазо тайинланди

«Даво учун» кўкнор етиштирган шахсга жазо тайинланди

Фото: «Xabar.uz»

Жиноят ишлари бўйича Қоракўл тумани судида ўқилган ҳукм 52 ёшли Шаҳноза Хўжаеванинг (исми шарифи ўзгартирилган) салкам икки йилга озодлигини чеклади. Суд раисининг «Xabar.uz»га билдиришича,  у ўз хонадонида гиёҳвандлик ўсимлиги ҳисобланган 3 туп кўкнор ўсимлигини етиштирган.

Қоракўл туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда Шаҳноза Хўжаеванинг яшаш уйи томорқасидаги полиз экинлари орасида қонунга хилоф равишда кўкнор экиб, унга агротехник ишлов бергани ва бу ўсимликни парваришлаб келгани аниқланган. Маълум бўлишича, аёл ушбу ўсимликни ўзи истеъмол қилиб келган.

«Узоқ йиллардан буён суяк хасталигим кучайган. Кўкнор касалликка даво дейишгани учун уни ўзим парваришлаб, ўзим истеъмол қилиб келганман. Ундан моддий бойлик орттириш ёхуд бошқа бировга пуллаш мақсадида фойдаланмаганман. Ва айбимга иқрорман», — деган у судда.

4.55 граммга тенг бўлган кўкимтир рангли ўсимлик уруғлари ва 73,88 граммга тенг бўлган сарғиш рангли ўсимлик бошоқлари тегишли тартибда йўқ қилинган.  Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 270-моддаси (Таъқиқланган экинларни етиштириш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли, деб топилиб, айбдорга нисбатан озодликни чеклаш жазоси қўлланилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг