Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ДХХ ва Департамент бир қанча шахсларни ушлади

ДХХ ва Департамент бир қанча шахсларни ушлади

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Т.Д. ўзгалар ишончига кириб, ноқонуний бойлик орттириш мақсадида фуқаро Н.га меҳмонхона ва умумий овқатланиш шаҳобчаси қуриш учун Оқдарё тумани ҳудудидан 3 гектар ер майдонини танишлари кўмагида аукцион савдоси орқали олиб бериш эвазига 6 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, Департаментнинг Косонсой туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Қ. фуқаро Қ.га 1 гектар ер майдонини 18 000 АҚШ долларига танишлари орқали расмийлаштириб олиб беришга келишиб, шундан 5 000 АҚШ доллари ва 43 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг