Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳамширани пичоқлаган шахс унинг яқини бўлиб чиқди

Ҳамширани пичоқлаган шахс унинг яқини бўлиб чиқди

Ижтимоий тармоқда «Ҳамшира пичоқланди» изоҳи билан видеотасвирлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 7 сентябр куни соат 21.40 да Зарбдор туманининг «Мустақиллик» маҳалласида истиқомат қилувчи Б.Б. ўзи билан ҳозирда бирга яшамайдиган турмуш ўртоғи Д.Б.нинг танасига бир неча марта пичоқ урган.

Шу туманнинг «Нуробод» маҳалласида истиқомат қилувчи, туман тиббиёт бирлашмасида ҳамшира бўлиб ишлайдиган аёл айни вақтда шифохонада даволанмоқда.

Айбланувчи қўлга олиниб, ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг