ИИВ ва Миллий гвардиянинг ваколатлари аниқ чегаралаб бериляпти
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Қўриқлаш фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.
Қонун лойиҳасига мувофиқ, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилаётган ўзгартиришлар доирасида маъмурий ишларни кўриб чиқиш ҳамда маъмурий жазо қўллаш ваколатлари Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги қўриқлаш бўлинмаларининг тегишли мансабдор шахсларига берилиши назарда тутилмоқда.
Шунингдек, “Ички ишлар органлари тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида”, “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида” ҳамда “Қўриқлаш фаолияти тўғрисида”ги қонунларга киритилаётган ўзгартиришлар орқали қўриқлаш фаолияти соҳасида Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардиянинг ваколатлари аниқ чегаралаб бериляпти.
Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилиниб, кўриб чиқиш учун Сенатга юборилди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter