Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ижарачи сохта бўлиб чиқди

Ижарачи сохта бўлиб чиқди

«Телеграм» мессенжерида ижарага арзон хонадон топиб беришини ваъда қилиб, ўзининг пластик картасига 550.000 минг сўм ўтказдириб олган шахс ушланди.

Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида яшовчи 28 ёшли Х.А. мурожаатидан кейин олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Тошкент шаҳар, Яшнобод туманида яшовчи 31 ёшли Н.Ш. исмли шахс содир этганлиги аниқланган.

Ўрганиш давомида Н.Ш. ҳеч қанақа ижарачи эмаслиги, аслида у мактаб қоровули эканлиги, шунингдек, танишувлар жараёнида Х.А.нинг ишончига кириш орқали ижарага арзон хонадон топиб беришни ваъда қилиб, олдиндан тўлов сифатида ўзининг пластик картасига 550.000 минг сўм пулларни ўтказиб олган ва унинг қўнғироқларига жавоб бермай уни қора рўйхатга киргазиб қуйганлигини маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан А.П.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Қонунга мувофиқ, А.П. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг