Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Наркожиноят учун қамалганлар жазони ярмини ҳам ўтамасдан озодликка чиқяпти – Президент

Наркожиноят учун қамалганлар жазони ярмини ҳам ўтамасдан озодликка чиқяпти – Президент

Президент Шавкат Мирзиёев йиғилишда наркожиноятчилик ва уюшган гуруҳларга қарши кураш бўйича наркоканалларнинг охирги манбаси ва ҳомийларигача етиб бориш учун масъулларда қатъият йўқлигини ҳам танқид қилди.

Таъкидланишича, пойтахтда наркожиноятларнинг сони 4 мингдан ошган. Қўлга олинган 112 та уюшган жиноий гуруҳ 1 минг 300 дан ортиқ жиноят қилган.

«Мазкур жиноятлар учун айбли деб топилганлар жазони ярмини ҳам ўтамасдан озодликка чиқмоқда. Оқибатда бу жиноятни такроран қилганлар уч йилда 125 фоизга кўпайган», – дейди давлат раҳбари.

Президент Администрацияси шуғулланишни бошлагандан кейин бу масалада ўзгариш бўлгани таъкидланди. Сўнгги уч ойда республика бўйича 50 га яқин йирик наркогуруҳлар қўлга олиниб, ярим тонна наркотиклар муомаласига чек қўйилди.

«Энг ёмони, чет давлатларда ҳам ўзимизнинг фуқаролар уюшган гуруҳлар тузиб, юртимиздан борганларга нисбатан товламачилик, зўравонлик, тадбиркорлигига рахна солиш билан шуғулланяпти. Ўзбекларнинг чет элдаги оммавий муштлашувлари юртимиз обрўсига путур етказяпти», – деди давлатимиз раҳбари.

Ўтган йилнинг ўзида чет элда оғир аҳволга тушган 3 минг 700 нафар фуқароларимиз мамлакатимизга қайтарилди. 192 нафар фуқаро одам савдоси қурбонига айланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг