Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

НТМ фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфи автоматик баҳоланади

НТМ фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфи автоматик баҳоланади

Адлия вазирлиги томонидан Нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил этиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом давлат рўйхатидан ўтказилди.

Низомга мувофиқ, нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфи автоматлаштирилган тарзда баҳоланади.

Хавф даражасини аниқлашда давлат органлари ахборот тизимлари, статистик маълумотлар, мурожаатлар, оммавий ахборот воситалари ҳамда бошқа қонуний манбалардан олинган маълумотлардан фойдаланилади. Бунда тадбиркорлик субъектларидан қўшимча ҳужжат ёки маълумот талаб қилинишига йўл қўйилмайди.

Хавф даражаси нодавлат ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш хизматлари бўйича алоҳида мезонлар асосида баҳоланади.

Ҳуқуқбузарлик хавфи юқори, ўрта ва паст тоифаларга ажратилади. Юқори ва ўрта хавф тоифасига кирувчи субъектларда профилактика тадбирлари ҳамда текширувлар қонунчиликка мувофиқ ташкил этилади.

Паст хавф тоифасига кирувчи тадбиркорлик субъектларида эса текширувлар ўтказилмайди.

Шу жумладан, электрон тизимда аниқланган хавф даражаси тадбиркорлик субъектига нисбатан тўғридан-тўғри таъсир чораларини қўллаш учун асос ҳисобланмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг