Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олмалиқда содир бўлган ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Олмалиқда содир бўлган ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Фото: Xabar.uz

Олмалиқ шаҳрида содир бўлган ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Эслатиб ўтамиз, Олмалиқда «Enter Engineering» компаниясининг металл тайёрлаш цехидаги (АЗМК-3) вақтинчалик қурилманинг том қисми қулаши натижасида ҳиндистонлик қурувчиларни том бўсиб қолгани хабар қилинганди.

Ҳодиса оқибатида уч нафар ҳиндистонлик ишчи воқеа жойида вафот этган, 29 нафари турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг