Ўтган йили қарийб 19 минг киши озодликдан маҳрум қилинган
2025 йил мобайнида республикада жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 79 554 нафар шахсга нисбатан 63 177 та жиноят иши кўриб чиқилди. 422 нафар шахс эса оқланиб, реабилитация қилинди.
Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати маълум қилди.
Жиноят ишларининг салмоқли қисми Тошкент шаҳри, Фарғона, Тошкент, Самарқанд ва Наманган вилоятларида кўрилган.
Судланган шахслар сони 63 340 нафарни ташкил этиб, шундан 18 816 нафар шахсга озодликдан маҳрум қилиш ва 43 531 нафарига бошқа турдаги жазолар тайинланди, 993 нафар шахс шартли ҳукм қилинди. Судланган шахсларнинг 55 829 нафари эркак, 7 511 нафари аёл, 23 973 нафари ёшлар (шу жумладан 2 431 нафари вояга етмаган) ва 2 830 нафари 60 ёшдан ошган шахслар.
8 085 нафар шахс озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланиши муносабати билан суд залида қамоқдан озод қилинди ва 15 992 нафар шахсга нисбатан дастлабки тергов органлари томонидан асоссиз равишда қўйилган моддалар айбловдан чиқариб ташланди ёки қайта малакаланди.
86 нафар шахсга (ёшлар, аёллар ва бошқалар) кафолат хатлари асосида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.
35 572 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиниб, 11 421 нафар шахснинг жазоси енгилроғи билан алмаштирилди.
Кўрилган жиноят ишларнинг аксариятини фирибгарлик, ЙҲҚ бўйича ҳуқуқбузарлик, ўғрилик, наркожиноятлар, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш ҳамда қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш каби жиноятлар ташкил қилган.
Шунингдек, ҳисобот даврида апелляция тартибида 10 423 нафар шахсга нисбатан 7 723 та жиноят иши кўриб чиқилди. 340 нафар шахсга нисбатан биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 2 375 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.
Кассация тартибида 6 197 нафар шахсга нисбатан 5 505 та жиноят иши кўриб чиқилди. 379 нафар шахсга нисбатан биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 1 383 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.
Тафтиш тартибида 6 587 нафар шахсга нисбатан 5 573 та жиноят иши кўриб чиқилди. 173 нафар шахсга нисбатан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 813 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.
Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида 1 072 нафар шахсга нисбатан 915 та жиноят иши кўриб чиқилди. 213 нафар шахсга нисбатан қуйи судлар томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 325 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter