Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Озарбайжонда айирмачиларга ҳукм ўқилди

Озарбайжонда айирмачиларга ҳукм ўқилди

Боку ҳарбий судида Арманистон фуқароларига нисбатан олиб борилаётган суд жараёни доирасида ҳукмлар эълон қилинмоқда.

АПА ахборот агентлиги хабар беришича, суд жараёнида айбланувчи Мадат Бабаян умрбод озодликдан маҳрум этишни назарда тутувчи жиноятларда айбдор деб топилди. Бироқ Озарбайжон Республикаси Жиноят кодекси талабларига кўра, ҳукм чиқарилаётган пайтда у 65 ёшга тўлгани сабабли унга умрбод жазо тайинлаш имкони бўлмади. Суд қарорига асосан, Мадат Бабаян 19 йилга озодликдан маҳрум этилди. Давлат айбловчилари унга 20 йиллик жазо тайинлашни сўраган эди.

Шунингдек, Боку ҳарбий судида Аркадий Гукасянга нисбатан ҳам ҳукм эълон қилинди. У ҳам умрбод қамоқ жазосини назарда тутувчи жиноятларда айбланган бўлса-да, 65 ёшга етгани сабабли унга умрбод жазо тайинланмади. Суд қарорига кўра, Аркадий Гукасян 20 йилга озодликдан маҳрум этилди. Давлат айбловчилари айнан шу жазони таклиф қилган.

Суд қарори билан Бако Саакян ҳам 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Бундан ташқари, айбланувчилар — Давид Ишханян, Давид Бабаян, Давид Манукян ва Араик Арутюнян умрбод озодликдан маҳрум этилди.

Маълум қилинишича, мазкур суд жараёни Арманистоннинг ҳарбий тажовузи натижасида содир этилган жиноятлар доирасида олиб борилмоқда. Арманистон фуқаролари Қорабоғда тинчлик ва инсониятга қарши жиноятлар, ҳарбий жиноятлар, жумладан тажовузкор урушни тайёрлаш ва олиб бориш, геноцид, уруш қонунлари ва одатларини бузиш, терроризм, терроризмни молиялаштириш, ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаш ва ушлаб туриш каби ўта оғир жиноятларда айбланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг