Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қаршилик эркак хотинининг жазмани деб гумон қилган бошқа эркакни чавақлади

Қаршилик эркак хотинининг жазмани деб гумон қилган бошқа эркакни чавақлади

Фожиа кеча, 18 декабрь куни куппа-кундузи Қаршидаги болалар боғчасида юз берди. Бош прокуратура матбуот хизматининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, фуқаро А.Б. (1980 й.т., судланмаган) турмуш ўртоғи (аёл ) М.Қ.ни (1986 й.т., судланмаган)  рашк қилиб,  фуқаро  Б.Н.га (1968 й.т., судланмаган) ошхона пичоғи билан ташланади.

Бунинг оқибатида Б.Н. кўкрак қафасининг турли жойларига етказилган жароҳат, шунингдек, бўйин соҳаси кесиб ташланиши сабаб воқеа жойида жон таслим қилади. Шу тариқа «рақиби»нинг ҳаётига нуқта қўйган эр турмуш ўртоғини ҳам ўлдиришга қасд қилади. Ҳодиса жойига ИИБ ходимларининг етиб келиши натижасида иккинчи фожианинг олди олинди.

Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, А.Б. ҳибсга олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг