Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандлик опа-сингилнинг «йигит талашиши» қотиллик билан якун топди

Самарқандлик опа-сингилнинг «йигит талашиши» қотиллик билан якун топди

Фото: «tengrinews»

Шу йилнинг 25 декабрь куни кундузи Иштихон туман Дўстлик маҳалласидан оқиб ўтувчи «Сайноқ» каналидан А.Муҳаммадиеванинг (1998 й.т.) мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида аёл икки кун аввал қотиллик қурбони бўлгани аниқланди. Яъники, 23 декабрь куни кеч соат 21:30ларда марҳума туғишган синглиси Б.Муҳаммадиева (2001 й.т., судланмаган, ишсиз) билан спиртли ичимлик истеъмол қилади. Гап орасида сингил севган йигити билан опаси ҳам ишқий муносабатларга киришиб юргани ошкор бўлгач, ўртада жанжал кўтарилади. Натижада сингил ошхона пичоғи билан опасининг бўйин ва қорин соҳаларига бир неча маротаба уради. Сўнг жиноятини яшириш мақсадида мурдани «Сайноқ» каналига ташлаб юборади.

Бош прокуратура матбуот хизматининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг