Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Солиқ қўмитаси икки банкни огоҳлантирди

Солиқ қўмитаси икки банкни огоҳлантирди

Фото: «Xabar.uz»

Ижтимоий тармоқларда тўлов топшириқномаларини юборишда муаммолар юзага келаётганлиги  ҳақида хабарлар тарқалди.

Шу муносабат билан Солиқ қўмитаси қуйидагиларни маълум қилинади.

Жорий йилнинг сентябрь ойида айрим тижорат банклари янги ахборот тизимидан фойдаланишга ўтган ва бу ҳақда Солиқ қўмитасини хабардор қилмаган.

Банк дастурчилари янги тизимга ўзгартиришлар киритаётгани сабабли, баъзи тўлов топшириқномалари бажарилмаган.

Масалан, шу ой бошидан Tenge bank 2 439 та топшириқномадан 413 тасини ва Kapitalbank  4 287 та топшириқномадан 740 тасини бажармасдан қайтарган.

Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси томонидан мажбуриятларини ўз вақтида бажармаётган ҳар иккала банк камчиликларни зудлик билан бартараф этиш ва бунинг учун Солиқ кодексида белгиланган жавобгарлик чоралари тўғрисида расман огоҳлантирилди, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг