Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда банк ходими 120 минг доллар кредитни қиморга тикиб юборди

Тошкентда банк ходими 120 минг доллар кредитни қиморга тикиб юборди

Тошкент шаҳрида тижорат банки ходими томонидан йирик миқдордаги кредит маблағларини ўзлаштириш билан боғлиқ ҳолат фош этилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими томонидан тижорат банки мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувлар давомида Яшнобод туманида жойлашган банк филиалида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келган Э.Н. жиноий схемага қўл ургани аниқланган.

Маълум бўлишича, у “A.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқа шахслар билан ўзаро тил бириктириб, “B.B.” МЧЖ номига 120 минг АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилишига эришган. Кейинчалик қалбаки ҳужжатларни расмийлаштириш орқали ушбу кредит маблағлари нақд пулга айлантирилиб, интернет орқали қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларга сарфланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ҳамда 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда жиноят иши доирасида тегишли тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг