Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Стартаплар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси яна такомиллаштирилмоқда

«Стартаплар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси яна такомиллаштирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси ташаббуси билан инновацион инфратузилма субъектлари учун стартапларни қўллаб-қувватлашнинг қонунчилик асосларини такомиллаштиришга бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда депутатлар, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, соҳа экспертлари ҳамда Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари иштирок этди. Унда Президентнинг 2026 йил 11 февралдаги қарорига мувофиқ, стартап лойиҳаларини молиялаштириш, инфратузилмавий қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқий тартибга солиш билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш вазифаси белгилангани қайд этилди.

Шу асосда масъул вазирлик ва идоралар ҳамда Қонунчилик палатаси депутатларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан «Стартаплар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

Давра суҳбатида стартап субъектларининг ҳуқуқий мақомини белгилаш, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш ва инвестицияларни жалб қилиш учун қулай ҳуқуқий муҳит яратишга оид таклифлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, инновацион тадбиркорликни ривожлантириш, стартап экотизими иштирокчилари ўртасидаги муносабатларни самарали ҳуқуқий тартибга солиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Ёшлар парламенти аъзолари ва соҳа экспертлари томонидан билдирилган амалий таклиф ва тавсияларни қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш жараёнида инобатга олиш режалаштирилган.

Маълумот учун, 33 моддадан иборат «Стартаплар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси илк бор 2020 йил апрел ойида жамоатчилик муҳокамасига қўйилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг