Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан шартномасини 2031 йилгача узайтиради

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан шартномасини 2031 йилгача узайтиради

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан шартномасини 2031 йилгача узайтиради. Шунингдек, жамоа вингери Жереми Доку ҳам худди шу муддатгача янги битим имзолашга яқин.

22 ёшли Ҳусанов 2025 йилнинг январь ойида Франциянинг «Ланс» клубидан «Манчестер Сити»га келиб қўшилган эди. У ўтган мавсумда асосий ҳимоячиларнинг жароҳатлари ортидан жамоанинг асосий таркибидан мустаҳкам ўрин эгаллади.

Ҳусановнинг клуб билан мавжуд шартномаси 2029 йилгача амал қилади. Бироқ, клуб маъмурияти ўзбекистонлик футболчи билан шартнома муддатини яна икки йилга узайтиришга қарор қилган. Расмий эълон яқин кунларда кутилаётгани айтилмоқда.

Ҳусанов ўтган мавсумда «Манчестер Сити» сафида 37 та учрашувда майдонга тушиб, Англия Кубоги ва Лига Кубогини қўлга киритишда иштирок этган. Шунингдек, у Ўзбекистон терма жамоаси билан мамлакат тарихидаги илк жаҳон чемпионатида қатнашди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг