Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сурхондарёда «азарт»га берилган банк кассири ушланди

Сурхондарёда «азарт»га берилган банк кассири ушланди

Фото: Прокуратура департаменти

Узун туманида фуқароларнинг пенсия ва нафақа пулларини «1Xbet» онлайн ўйинларига ишлатиб ўзлаштирган банк кассири ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Узун туман бўлими томонидан АТ «Халқ банки» Узун филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, филиалнинг 2-сон сайёр кассаси кассири А.А. жорий йилнинг февраль-март ойларида ўзига бириктирилган ҳудудда 278 нафар фуқарога нақд пул кўринишида чиқарилган жами 121,1 млн сўм пенсия ва нафақа пулларини уларнинг номидан сохта имзолар қўйиш орқали ўзлаштириб, ушбу пулларни интернет тармоғидаги «1Xbet» онлайн казино ўйинларига ишлатиб, талон-торож қилганлиги аниқланади. Текширув давомида департамент аралашуви билан 117 млн сўм қайтарилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг