Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сув тўла ариққа тушириб қўйилган кишилар. Уларни ким бундай «жазолади»?

Сув тўла ариққа тушириб қўйилган кишилар. Уларни ким бундай «жазолади»?

Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги олти нафар кишининг пахта даласи бўйидаги сув тўла ариққа тизза бўйи тушириб қўйилган ҳолати юзасидан жамоатчиликка мурожаат қилди.

«Вазирлик ушбу фотосурат олинган жой ва бунга сабаб бўлган вазиятни аниқлашга ёрдам берадиган ҳар қандай ахборотни тақдим этишингизни сўрайди. Ҳар қандай ахборотни +99895-145-88-44 телефон/телеграм рақамига қўнғироқ қилиш ёки вазирликнинг фейсбукдаги саҳифасига шахсий хабар йўллаш орқали маълум қилишингизни сўраймиз», — дейилади вазирлик мурожаатида.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 27 октябрь куни ижтимоий тармоқларда тизза бўйи сувга тушириб қўйилган кишиларнинг фотоси тарқалди. Уларнинг ким экани, «айби» нимадалиги, ким уларни бу тарзда «самосуд» қилгани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг