Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқанд ИИБ инстаблогернинг «самосуд»и ҳақида маълумот берди

Самарқанд ИИБ инстаблогернинг «самосуд»и ҳақида маълумот берди

Ижтимоий тармоқларда Самарқандда Турсунхон номи билан танилган инстаблогер номаълум шахслар томонидан самосуд қилингани айтилган видеотасвир тарқалгган эди.

Ҳолатга вилоят ИИБ матбуот котиби Жаҳонгир Сагдуллаев расмий муносабат билдирди. 

Маълум қилинишича, ушбу видеодаги ҳолат жорий йил 15 май куни Самарқанд шаҳрида содир бўлган. 

Вилоят ИИБ расмийсига кўра, Оқдарё туманида яшовчи А.Т. Самарқанд шаҳрида икки нафар шахслар билан танишиб, улардан иш топиб беришда ёрдам сўраган.

Ушбу фуқаролардан бири ўзи ишлаётган реклама агентлигида ишчи ўрни борлигини айтганида, А.Т. ушбу ишга рози бўлиб, улардан биридан йўлкирага пул олиб, уйига кетиб, эрталаб айтилган жойга ишга келмаган.

Натижада уларнинг ўртасида ўзаро келишмовчилик юзага келган.

Икки нафар фуқаролар А.Т. билан учрашиб, уни ҳақорат қилиб, буни тасвирга олишган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг