Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Светлана Ортиқова қийноқлар билан боғлиқ ҳолатлар кўпайганини айтди

Светлана Ортиқова қийноқлар билан боғлиқ ҳолатлар кўпайганини айтди

Фото: «Xabar.uz»

Бош прокуратурада қийноқлар мавзуида брифинг бўлиб ўтаётгани хабари берилганди.

Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тезкор-қидирув, тергов ва жазони ижро этиш фаолиятида қийноқнинг олдини олиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси хусусида тўхталар экан, бунга бир нечта асослар келтирди.

Айтдики, инсон ҳуқуқларининг кафолатларини мустаҳкамлаш борасида ўтказилаётган ислоҳотлар натижаларидан келиб чиққан ҳолда, тезкор-қидирув, тергов ва жазони ижро этиш фаолиятида қийноқнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш зарурати пайдо бўлди.

Чунки, қийноқнинг олдини олиш бўйича миллий тизим халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларига тўлиқ мувофиқ эмас. Бу эса, хоҳлаймизми-йўқми, мамлакатимизнинг нуфузига ҳамда халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнига салбий таъсир кўрсатмоқда. Иккинчидан ва, энг ёмони – қийноқ билан боғлиқ ҳолатларнинг сўнги вақтда кўпайиши кузатилмоқда.

Мамлакатимизда 2017 йилда 7 та, 2018 йилда 10 та, 2019 йилда эса 16 та қийноққа солиш жинояти, яъни Жиноят кодексининг 235-моддасида назарда тутилган жиноят (қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) қайд қилинган бўлиб, натижаси бўйича айбдор шахсларнинг жавобгарлик масаласи ҳал этилган.

Сўнгги уч йилда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан қийнаш, қўрқитиш ва бошқа тазйиқлар қилинганлиги юзасидан 757 та (2019-208, 2018-352, 2017-197) ариза ва хабарлар келиб тушган бўлса, уларнинг 33 таси (2019-16, 2018-10, 2017-7), яъни 4,4 фоизи бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг