Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Баҳорда олган кийимингиз кузда тор бўлиб қолдими? Чиа уруғи ёрдам беради!

Баҳорда олган кийимингиз кузда тор бўлиб қолдими? Чиа уруғи ёрдам беради!

Сўнгги йилларда чиа уруғи соғлом овқатланиш тарафдорлари орасида оммалашган маҳсулотлардан бирига айланди. У майда кўринишга эга бўлса-да, таркибида организм учун муҳим бўлган бир қатор фойдали элементлар мавжуд.

Чиа уруғи таркибида ўсимлик оқсили, кальций, магний, фосфор ва альфа-линолен кислотаси — омега-3 ёғ кислотасининг ўсимлик манбаи бор. Чианинг ўзига хос жиҳатларидан бири — суюқликни ўзига шимиб, ҳажмини ошира олишидир. Шу сабабли уни сув, қатиқ ёки йогуртга аралаштирганда тўйимлилик ҳиссини оширишга ёрдам бериши мумкин.

Биламан, дугонажон, сен ҳам ўзингга сиғмай кетяпсан. Баҳорда олган кийимларинг кузга келиб торлик қилиб, хунобингни чиқаряпти. Қулоғингга айтар гапим бор, эртага нонуштада бир ош қошиқ чиа уруғини 150–200 грамм шакарсиз қатиқ ёки табиий йогуртга аралаштир. Устига яримта олма ёки бир неча дона резавор мева қўш. Чиани олдиндан 15–20 дақиқа сувда ивитиб қўйишинг ҳам мумкин. Агар таъмини янада мазали қилишни истасанг, озгина долчин қўш. Лекин шакар, асал, ширин сироп ва юқори калорияли қўшимчаларни кўпайтириб юборма. Бу нонуштада тола ва оқсил борлиги сабабли тўйимлилик ҳиссини узоқроқ сақлашга ёрдам бериши мумкин. Аммо чиа танангдаги ёғларни эритиб юбормайди. Вазн камайиши учун умумий овқатланиш тартиби ва кунлик калория миқдори ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Энди семиришни истаган дугоналаримиз ҳам хафа бўлмасин. Чиа уруғини улар ҳам рационга қўшишлари мумкин. 200 грамм қатиқ ёки йогуртга бир ош қошиқ чиа, яримта банан, 2–3 қошиқ сулу ёрмаси ва бир ош қошиқ ёнғоқ ёки ер ёнғоқ пастаси қўшилади. Бу вариант анча тўйимли ва калорияси юқорироқ бўлади. Бироқ бу ерда ҳам чиа эмас, умумий рацион муҳим. Вазн қўшиш учун организм сарфлайдиган энергиядан кўпроқ калория қабул қилиниши керак.

Қисқаси, чиа мўъжизавий оздирувчи ҳам, сеҳрли семиртирувчи ҳам эмас. Аммо тўғри рационда у тола, ўсимлик оқсили ва омега-3 ёғ кислотасининг энг яхши манбаидир.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг