Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда жорий йилда чиқинди билан боғлиқ 2000 дан ортиқ ҳуқуқбузарлик содир этилган

Тошкентда жорий йилда чиқинди билан боғлиқ 2000 дан ортиқ ҳуқуқбузарлик содир этилган

Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси туман инспекторлари томонидан белгиланмаган жойларга чиқинди ташлашга қарши доимий назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Хусусан, жорий йилда шу пайтга қадар бошқарма томонидан пойтахтимизда жами 2226 та қонун бузилиши ҳолати аниқланган. Булардан 2201 таси жисмоний шахслар, 25 таси эса юридик шахслар томонидан содир этилган.

Ҳуқуқбузарликлар юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига кўра баённомалар расмийлаштирилган. Қонунбузарларга нисбатан жами 994 миллион 650 минг сўм миқдорида жарима белгиланган.

Бундан ташқари, фуқароларга белгиланмаган жойларга чиқинди ташламаслик кераклиги, бу атроф-муҳитнинг ифлосланишига сабаб бўлиши, чиқиндилар узоқ муддат чиримасдан экологияга зарар келтириши ва чиқиндини дуч келган жойга ташлаш қонунчиликка кўра жавобгарликка сабаб бўлиши борасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг