Уйини қиморхонага айлантирган кимса
2021 йил 11 май куни соат 17:30 ларда Наманган вилояти Уйчи туманида яшовчи 1969 йилда туғилган фуқаро ғаразли ва паст ниятларда 5 нафар маҳалладошларига таваккалчиликка асосланган қимор ўйини ўйнашлари учун яшаш уйида шароит яратиш билан бирга ўзи ҳам улар билан пул тикиб қимор ўйнаганлиги аниқланган ва далилий ашё олинган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 278-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter