Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Яна бир мансабдор пора билан ушланди

Яна бир мансабдор пора билан ушланди

Республикамизда коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилаётган тизимли чора-тадбирлар доирасида яна бир мансабдор шахс жиноят устида қўлга олинди.

Сурхондарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг туманлардан биридаги бўлими бошлиғи маҳаллий МЧЖ ҳудудида тегишли рухсатномасиз кесилган 14 туп гужум, 6 туп арча, 1 туп тут ва 1 туп чинор дарахтлари бўйича расмийлаштирилган далолатномада табиатга етказилган зарар миқдорини камайтириб кўрсатиш эвазига 500 АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мансабдор шахс пора пулни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг