Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирус: Ўзбекистон, яқин хориж ва жаҳондаги вазият, 2 апрель (инфографика)

Коронавирус: Ўзбекистон, яқин хориж ва жаҳондаги вазият, 2 апрель (инфографика)

Бугун, 2 апрелга келиб (мамлакатимизда коронавирус инфекцияси аниқланганининг 19-куни), Ўзбекистонда COVID-19ни юқтириш бўйича жами 181 та ҳолат қайд этилди: 12 нафар бемор соғайиб кетган, икки нафари вафот этган.

«Worldometers» маълумотларига кўра, дунё миқёсида шу пайтгача коронавирус энг кўп қайд этилган мамлакатлар:

  • АҚШ (237 535) — сўнгги суткада 19 005 кишида коронавирус аниқланди, 556 киши вафот этди;
  • Италия (110 574) — сўнгги суткада 4 782 кишида коронавирус аниқланди, 727 киши вафот этди;
  • Испания (102 136) — сўнгги суткада 6 213 кишида коронавирус аниқланди, 589 киши вафот этди;
  • Хитой (81 554) — сўнгги суткада 36 кишида коронавирус аниқланди, 7 киши вафот этди;
  • Германия (76 544) — сўнгги суткада 4 736 кишида коронавирус аниқланди, 83 киши вафот этди.

Катта ўнликка, шунингдек, Франция (56 899), Эрон (47 593), Буюк Британия (29 474), Швейцария (17 137) ва Туркия (15 679) кирган.

2 апрелнинг айни соатларига келиб, дунё бўйича коронавирус аниқланган инсонлар жами сони 920 939 нафарга етди, шундан 46 153 нафари вафот этган, 193 530 нафар бемор соғайиб кетган.

Дунёнинг 180 мамлакати ва ҳудудида коронавирус мавжуд.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг