Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жиноят кодексига 6 та янги модда қўшилиши кутиляпти

Жиноят кодексига 6 та янги модда қўшилиши кутиляпти

Фото: Xabar.uz

«Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси, Жиноят-процессуал кодекси ва Маъмарий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Унга кўра, Жиноят кодексига 6 та янги модда ҳамда 3 та моддага қўшимча ва ўзгартишлар киритиш кўзда тутилган. Янги моддалар қуйидагилар:

  • 2271-модда. Автомототранспорт воситаларининг идентификация рақамларини қалбакилаштириш. 3 қисмдан иборат бўлиб, 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси.
  • 2282-модда. Ҳайдовчиларни тайёрлаш (қайта тайёрлаш), малакасини ошириш, имтиҳонларни ўтказиш ва ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартибини бузиш. 4 қисмдан иборат бўлиб, 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси.
  • 2283-модда. Тракторчи-машинист ҳайдовчиларини тайёрлаш (қайта тайёрлаш), малакасини ошириш, имтиҳонларни ўтказиш ва ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартибини бузиш. 4 қисмдан иборат бўлиб, 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси.
  • 2611-модда. Транспорт воситасини бошқариш такроран маст ҳолда бошқариш (маъмурий жазо қўллангандан сўнг). 3 қисмдан иборат бўлиб, 1-5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси.
  • 2611-модда. Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлган шахс томонидан транспорт воситасини бошқариш (маъмурий жазо қўллангандан сўнг). 1 қисмдан иборат бўлиб, 3-5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси.
  • 2621-модда. Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларининг хавфсизлик қоидаларини бузиш (ҳаёт ва соғлиққа зарар етганда). 2 қисмдан иборат бўлиб, 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси.

Қуйидаги 3 та моддага қўшимча ва ўзгартишлар киритилиши мумкин:

  • 261-модда. Мастлик ҳолатидаги шахснинг транспорт воситасини бошқаришига йўл қўйиш ёки уни бошқаришни топшириш (ҳаёт ва соғлиққа зарар етганда). 3 қисмдан иборат бўлиб, 1-5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси (амалда 1 қисм ва 3 йилгача).
  • 266-модда. Транспорт воситалари ҳаракати ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш. 1-қисмига муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ва 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси (амалда мавжуд эмас).
  • 269-модда. Автомобиль йўлларидан фойдаланиш ва уларни қўриқлаш қоидаларини бузиш. Йўлларни таъмирлаш ва сақлаш қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда (амалда мавжуд эмас).

Барча қўшимча ва ўзгартишларда Россия, Беларус ва Қозоғистон тажрибаси ўрганилгани айтилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг