Ўзбекистонда 6 ойда 614 минг тоннадан ортиқ бензин ишлаб чиқарилди
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январ-июн ойларида мамлакатда 614,2 минг тонна автомобил бензини ишлаб чиқарилди.
Шу даврда саноат корхоналари томонидан 568 минг тонна дизел ёқилғиси ва 313,8 минг тонна нефт ишлаб чиқарилган.
Табиий газ ишлаб чиқариш ҳажми 18,3 млрд куб метр, газ конденсати эса 462,1 минг тоннани ташкил қилди.
Ҳисоботда ёқилғи-энергетика маҳсулотлари билан бир қаторда бошқа саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмлари ҳам келтирилган.
Хусусан, 2026 йилнинг дастлабки олти ойида мамлакатда 2,5 млн тонна кўмир қазиб олинган.
Шунингдек, саноат корхоналари томонидан 126,7 минг дона автомобил двигатели ишлаб чиқарилгани қайд этилди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter