Адҳам Исломов Марказий банк бошқаруви раисининг ўринбосари этиб тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Адҳам Рустамович Исломов Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар берди.
А.Р. Исломов Тошкент Молия институтининг банк иши факультетида таҳсил олган. Меҳнат фаолиятини 1993 йилда ЎзФА Астрономия институтида бошлаган.
Банк соҳасидаги фаолиятини 1998 йилда АТБ «Асака банк»да оддий мутахассисликдан бошлаган. 2006 йил апрелидан 2008 йил августигача банкнинг Халқаро ҳамкорлик ва экспорт-импорт операциялари департаменти, кейин Молиявий таҳлил, стратегик ривожланиш департаменти бошлиқлари ўринбосари вазифаларини эгаллаган.
2008-2011 йилларда Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий ривожлантириш, иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти бош мутахассиси, шўъба мудири лавозимида ишлаган.
2011-2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари, сўнг вақтинча Бошқарув раиси бўлиб ишлаган.
2014-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони ижтимоий-иқтисодий сиёсатни мувофиқлаштириш хизматининг бош консультанти лавозимида ишлаб келди.
Рус, инглиз тилларини билади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter