Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Айрим тарифлар ошишининг инфляцияга таъсири 1,8-1,9 фоиз оралиғида бўлади – Ишметов

Айрим тарифлар ошишининг инфляцияга таъсири 1,8-1,9 фоиз оралиғида бўлади – Ишметов

2025 йилда коммунал тўлов ва энергия ресурслари тарифларининг ошиши инфляцияга таъсири 1,8-1,9 фоиз банди доирасида бўлади.

Бу ҳақда Марказий банк раиси Тимур Ишметов маълум қилди.

«Бу прогнозларда инобатга олинган», – дейди Ишметов.

Қайд этилишича, янгиланган прогнозларга кўра, 2025 йил якунига умумий инфляция 7-8 фоиз атрофида шаклланиши кутилмоқда.

Жорий йилнинг биринчи ярмида 2024 йилдаги энергия нархлари эркинлаштирилишининг бирламчи таъсири тугаб бориши II чорак якунида умумий инфляцияга сезиларли пасайтирувчи таъсирга эга бўлади. Шу билан бирга, 2025 йилда мазкур ислоҳотнинг навбатдаги босқичи амалга оширилиши муддати бир ойга фарқланиши ҳисобига апрель ойида умумий инфляция даражасининг вақтинча ошиши кутилмоқда.

Келгусида юқоридаги ўзгаришларнинг базавий инфляцияга иккиламчи таъсирлари даражаси пул-кредит шароитлари йўналишларини белгиловчи муҳим омил бўлади.

2025 йилда юқори иқтисодий фаоллик ҳисобига ялпи ички маҳсулот ўсиши тенденцияси давом этиб, йил якунида 6 фоиз атрофида шаклланиши прогноз қилинмоқда. Бунда хусусий инвестициялар ортиши иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватловчи омил бўлиб, товар ва хизматлар таклифининг ортишига хизмат қилади.

Шу билан бирга, келгуси чоракларда жаҳон бозорида айрим озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи ўсиши бўйича хатарлар импорт нархлари орқали инфляцияга оширувчи таъсирга эга бўлиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг