Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Биржада буғдой ва пахта ёғи нархлари пасайди

Биржада буғдой ва пахта ёғи нархлари пасайди

Фото: UZEX.uz

«Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ маълумотларига кўра, ўтган ҳафтада барча савдо платформаларида 30 333 та битим тузилган. Бу аввалги ҳафтага нисбатан 19,2 фоиз кам. Битимларнинг 52,5 фоизи биржа савдоларига, қолган 47,5 фоизи электрон тижорат тизимларига тўғри келган.

Давлат харидлари тизимларидаги электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг қарийб 110,1 млрд сўм маблағи тежалган. Шунингдек, онлайн-аукцион орқали 241 та телефон рақами сотилган.

Очиқ биржа савдоларида 59 144 тонна буғдой сотилган. Ушбу савдоларда ҳар куни ўртача 238 нафар харидор иштирок этган, кунлик сотув ҳажми эса 11 829 тоннани ташкил қилган.

Пахта ёғи савдоларида 931 тонна маҳсулот сотилган. Ўртача кунлик сотув ҳажми 186 тоннани, савдолардаги кунлик ўртача харидорлар сони эса 6 нафарни ташкил этган.

Шу даврда цемент савдоларига 519 532 тонна маҳсулот қўйилган бўлиб, шундан 203 319 тоннаси ёки 39,1 фоизи сотилган. Цементнинг бир тоннаси учун кунлик ўртача нарх 593,6 минг сўмдан 541,5 минг сўмга пасайган. Савдоларда ҳар куни ўртача 82 нафар харидор қатнашган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг