Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бу йил тадбиркорларни текшириш кескин ошиб кетди — президент

Бу йил тадбиркорларни текшириш кескин ошиб кетди — президент

Президент 2022 йил 1 июндан тадбиркорлар учун солиқ маъмурчилиги ва текширишлар тизими соддалаштирилишини эълон қилган.

Мол-мулк солиғини ҳисоблаш тизими бозор тамойилларига ўтказилганини инобатга олиб, қўшимча юқори солиқ ставкаларини қўллаш тартиби бекор қилинади. Шунингдек, айланмаси 1 миллиард сўмдан ошган тадбиркорларга қўшилган қиймат солиғи тўловчиси гувоҳномаси дастлабки ўрганишсиз, автоматик тарзда берилади.

Жорий йилда тадбиркорларнинг фаолиятида ўтказилган текширувлар сони 1,7 баробарга ошиб, 86 мингтани ташкил этди. Бу тадбиркорлар томонидан кўплаб эътирозларга сабаб бўлмоқда.

Шу сабабли, тадбиркорлик фаолиятига асоссиз аралашувларни олдини олиш учун, энди 22 та турдаги текширув фақат Бизнес-омбудсман рухсати билан амалга оширилади (ҳозирги кунда 159 турдаги текширувдан 119 тасига рухсат олинади).

Бундан ташқари, юқори хавф даражаси мавжуд бўлган тадбиркорларга қўшилган қиймат солиғи тўловчиси гувоҳномасини тўхтатиб қўйишдан олдин хабардор этиш тартиби жорий этилади.

Йиғилишда ҚҚСни қайтаришда муаммолар борлиги аниқланган. Шу муносабат билан уларга ҚҚСни қайтариш бўйича соддалаштирилган механизм жорий этилиб, 80 фоиз маблағ қўшимча текширувларсиз 7 кун ичида қайтариб берилади.

Экспорчиларнинг масалаларини доимий ўрганиб, уларни тезкорлик билан ҳал қилиш бўйича узлуксиз ва доимий ишловчи штаб тузилади, 1094 рақамли колл-марказ ташкил этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг