Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Имтиёзли кредитлар бекор қилиниши кутилмоқда

Имтиёзли кредитлар бекор қилиниши кутилмоқда

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида пул-кредит сиёсатининг 2020 йил ва 2021-2022 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуратов мавзу юзасидан маълумот бериб ўтди.

«Келаси йил иқтисодга ажратадиган кредитларни ЯИМ номинал ўсиш даражасида бўлишини мўлжалламоқдамиз.

Имтиёзли кредитлар тартиби ўзгаради. Бунга қадар журналистлар айнан шу тизимни кўп бора танқид қилган эдилар. Мана, ўша кунларга етиб келдик, имтиёзли кредитлар тартибга солинади.

2020 йилдан бошлаб ЯИМдан паст даражада кредит бериш тартиби бекор қилинади. Фоиз ставкаси 16 фоиз бўлиши келишиб олинди. 2020 йилдан бошлаб барча иқтисодга ажратилаётган кредитлар бозор талабларидан келиб чиқиб берилади. Ижтимоий йўналишдаги кредитларга эса манзилли асосда, дотация сифатида маблағ ажратишга эришамиз. Бу орқали пул бозоридаги ҳолатимизни бозор принциплари асосида ташкил қилишга эришамиз.

Имтиёзли кредитлар ҳар доим кредитга бўлган талабни нореал тарзда ўсишига олиб келган. Бу орқали биз мана шу ўсишни пасайтириб, самарали фойдаланиш имконига эришмоқчимиз. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, келаси йилдан эътиборан иқтисодий самарадор бўлган лойиҳалар мунтазам молиялаштириб борилади», — деб айтиб ўтди Марказий банк бошқаруви раиси.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг