Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Инновацион ривожланиш вазирлиги иши тубдан ўзгартирилади

Инновацион ривожланиш вазирлиги иши тубдан ўзгартирилади

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент раислигида ўтказилаётган йиғилишда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги вилоят ҳокимлари билан бирга янги қувватларни жойлаштириш, уларга шароит яратиш ва маҳаллий корхоналар билан кооперацияни йўлга қўйиш бўйича тизимли ишлашга кўрсатма берилди.

«Очиқ айтиш керак, маҳаллий саноатимиз илм ва инновациядан ажраб қолгани сабабли кўплаб корхоналар янги рақобат шароитига мослашиши жуда қийин бўлади», деди давлатимиз раҳбари.

Шунинг учун Инновацион ривожланиш вазирлиги иши тубдан ўзгартириши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Вазирлик ҳудудларда маҳаллий саноатни ривожлантиришда янги технологиялар ва амалий ечимлар олиб кириш билан шуғулланиши зарур.

Бунда, вазирлик вилоят «лойиҳа гуруҳлари» билан бирга 2022 йилда янги ўзлаштириладиган 644 та маҳсулотнинг (2,6 миллиард долларлик) технологик ечимлари билан шуғулланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг