Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ипотека-банк» кредитлари: хусусий сектор вакилларига молиявий кўмак

«Ипотека-банк» кредитлари: хусусий сектор вакилларига молиявий кўмак

«Ипотека-банк» АТИБ томонидан республикамизнинг барча ҳудудлари қаторида Наманган вилоятида ҳам кўплаб ишлаб чиқариш корхоналари, хусусий сектор вакиллари молиявий қўллаб-қувватланиб келинмоқда. Биргина жорий йил давомида ушбу йўналишга банк томонидан 556,2 млрд. сўм кредитлар ажратилди. Пировардида мингга яқин иш ўринлари яратилди. 

Ҳудуддаги товуқ гўшти ва тухум етиштиришга мўлжалланган «Ёшлик парранда» МЧЖ ҳам «Ипотека-банк» томонидан ажратилган 3 млрд. сўм имтиёзли кредит эвазига иш фаолиятини йўлга қўйиб олди. Энг муҳими, мазкур паррандачилик хўжалигида 30 та янги иш ўринлари яратилди. Ҳозирда МЧЖ томонидан халқимиз дастурхонига сифатли тухум ва товуқ гўшти етказиб берилмоқда.

Вилоятнинг Давлатобод туманидаги «Уйчи-фодс экспорт» МЧЖ ҳам банкдан олган 985 минг АҚШ доллари миқдоридаги кредит эвазига ўз фаолиятини йўлга қўйиб, ривожлантириб бормоқда. Корхона ишга тушиши билан ҳудуд аҳолисининг 20 нафари доимий иш жойига эга бўлишди.

Ҳозирда бу ерда соатига 10 тонна ерёнғоқ маҳсулоти тозаланиб қайта ишланмоқда. Жорий йил давомида МЧЖ томонидан 161.200 АҚШ долларилик маҳсулот экспорт қилинган.

Ҳудуддаги гранит-тош ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Макс гранит» МЧЖ ҳам «Ипотека-банк»дан олган 484 минг АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит фаолиятини ривожлантиришда катта кўмак бўлди.

– Кредит маблағларига ускуналаримизни олиб келганмиз, – дейди корхона раҳбари Аваз Мирзажонов. – Ҳозирги кунда кредит маблағини олганимиз ҳисобига ишчи кучимиз икки баробарга, яъни 30та ишчи кучига кўпайди. Ҳозирда корхонамизда 7-8 хил турдаги гранит тош маҳсулотлар ишлаб чиқаряпмиз. Келгусида ҳам «Ипотека-банк» билан ҳамкорликда янада корхонамизни кенгайтириш режаларимиз бор. Айни пайтда экспортимиз 300-400 минг АҚШ доллари бўлса, келгусида янада кенгайтириш мақсадини олдимизга қўйганмиз.

Ҳозирда корхонада бир кунда тоғдан олиб келинган 250 кв.метр гранит тошини тайёр маҳсулот шаклига келтирилмоқда. Бир сўз билан айтганда, «Ипотека-банк» келаётган 2022 йилда ҳам хусусий сектор вакилларининг истиқболли лойиҳаларини қўллаб-қувватлаб боришни олдига мақсад қилиб қўйган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг