Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кичик бизнес бўйича дастур доирасида 4 трлн сўмдан ошиқ кредит ажратилди

Кичик бизнес бўйича дастур доирасида 4 трлн сўмдан ошиқ кредит ажратилди

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар» мавзусида брифинг ўтказилди. Унда «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ Ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Орипов жамоатчиликка ахборот берди.

Брифингда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 сентябрдаги «Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ «Бизнесни ривожлантириш банки» томонидан ишга туширилган «Бизнес портал»га келиб тушган аризалар ҳолати ҳам маълум қилинди.

2024 йил 29 август ҳолатига «Бизнес портал»га юборилган аризалардан 79 158 та ташаббускорлар скоринг босқичида ижобий баҳоланди.

Шу кунга қадар ҳоким ёрдамчилари томонидан 73 120 та лойиҳаларга ижобий тавсия берилган.
Ҳозирда ҳоким ёрдамчилари томонидан ўрганиш жараёнидаги лойиҳалар сони 1986 тани ташкил қилади.

Лойиҳаларни баҳолаш ва танлаш гуруҳи томонидан 63 089 та лойиҳага ўқув жараёнига рухсат берилган бўлиб, ҳозирда 4231 та лойиҳа ташаббускорлари ўқув жараёнида иштирок этмоқда.
Брифингда хабар берилишича, 58 858 та ташаббускор томонидан имтиҳон топширилган бўлиб, улардан 55 453 таси сертификатни қўлга киритишган.

Айни пайтга қадар барча тижорат банклари томонидан 42 211 та лойиҳага кредит ажратиш ишлари тўлиқ якунига етказилди. Уларни амалга ошириш учун лойиҳанинг умумий қиймати 4 трлн. 127 млрд. сўмлик кредит шартномалари имзоланган. Ажратилган кредит ҳажми эса 4 трлн. 26 млрд. сўмни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, «Бизнесни ривожлантириш банки» «Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастурини самарали амалга ошириш ва уни доимий равишда такомиллаштириб бориш бўйича асосий таянч банк сифатида белгиланган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг