Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Меҳмонхоналарга имконияти чекланганлар учун шароит яратишга субсидиялар ажратилади

Меҳмонхоналарга имконияти чекланганлар учун шароит яратишга субсидиялар ажратилади

Фото: Xabar.uz

Вазирлар Маҳкамасининг 12.08.2024 йилдаги «Тўсиқсиз туризм орқали туризм  имкониятларини янада кенгайтириш бўйича қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 498-қарори қабул қилинди.

Президентнинг 12.01. 2024 йилдаги ПҚ-20-сонли қарорига мувофиқ, 2024 йил 1 апрелдан 2026 йил 1 апрелгача меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига тегишли чорак якунлари бўйича Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ўтказилган туристик (меҳмонхона) йиғимлари ҳисобидан субсидия ажратилади.

Ҳужжат билан меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларга имконияти чекланган шахслар учун инфратузилмани мослаштириш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низом тасдиқланди. У қуйидагиларни назарда тутади:

  • меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектлар учун субсидиялар сўраб мурожаат қилиш тартиби;
  • аризаларни кўриб чиқиш ва субсидиялар ажратиш тартиби;
  • субсидия ажратишни рад этиш асослари.

 Тадбиркорлик субъектлари томонидан ногиронлиги бўлган шахсларнинг ногиронлик аравачаларидан фойдаланиши учун меҳмонхонанинг камида учта хонаси қулай жиҳозланган, шунингдек эшитиш ва кўриш имконияти чекланган шахслар учун дисплей ва овозли қурилмалар ўрнатилган тақдирда, ушбу тадбиркорлик субъектларига махсус жиҳозланган ҳар бир хона учун қуйидаги миқдорда субсидия берилади:

  • юлдузли тоифага эга меҳмонхоналарга - 2 миллион сўм;
  • тоифага эга бўлмаган меҳмонхоналарга - 1 миллион сўм.

Субсидия олиш учун тадбиркор ЯИДХП ёки Давлат хизматлари марказлари орқали ариза билан мурожаат қилиши мумкин.

Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 2024 йил 13 августдан кучга кирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг