Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Octobank xалқаро ҳамкорликни ва глобал капитал бозорларига киришни кенгайтирмоқда: ТХИФ-2026 натижалари

Octobank xалқаро ҳамкорликни ва глобал капитал бозорларига киришни кенгайтирмоқда: ТХИФ-2026 натижалари

Банк АҚШ, БАА, Туркия, Европа ва МДҲ мамлакатларидан ташриф буюрган ҳамкорлар билан корреспондентлик тармоғини ривожлантириш, инвестициялар ва савдони молиялаштиришни жалб этиш масалаларини муҳокама қилди.

16-18 июнь кунлари бўлиб ўтган V Тошкент xалқаро инвестиция форуми доирасида Octobank Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Ҳамид Жумаев ва Бошқарув раиси ўринбосари Сардор Шавқиев бошчилигидаги делегация АҚШ, Европа, Яқин Шарқ ва МДҲ мамлакатларидан келган xалқаро молия институтлари ва сармоявий ҳамкорлар билан стратегик музокаралар ўтказди.

Банкнинг асосий устувор йўналишлари корреспондентлик тармоғини кенгайтириш, валюта ва ғазначилик операцияларини ривожлантириш, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият ва инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун xалқаро капитални жалб қилиш бўлиб қолмоқда.

Ҳисоб-китоб инфратузилмаси ва ликвидликни кенгайтириш

Учрашувларнинг асосий йўналишларидан бири трансчегаравий ҳисоб-китобларни ривожлантириш ва валюта операциялари самарадорлигини ошириш бўлди.

StoneX Group глобал молия тармоғи билан ўтказилган музокаралар корреспондентлик алоқаларини кенгайтириш ҳамда xалқаро ликвидликка киришни таъминлайдиган валюта ва ғазначилик инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилди.

Бундан ташқари, Туркиянинг "Aktif Bank" банки билан ҳамкорликни ривожлантириш давом эттирилиб, амалдаги вакиллик муносабатларидан ҳамкорликнинг кейинги босқичига – савдо молиялаштириш воситалари ва кастодия ечимларини кенгайтиришга ўтмоқда.

МДҲ ва Шарқий Европа бозорларидаги алоқаларни мустаҳкамлаш

Octobank, шунингдек, МДҲ ҳудудида савдо инфратузилмасини ривожлантириш орқали минтақадаги молия институтлари билан ҳамкорликни кучайтирмоқда.

Асосий ҳамкорлар орасида Priorbank (Беларус) ва BAKAI Bank (Қирғизистон) бор. Ҳамкорлар билан вакиллик алоқаларини кенгайтириш, валюта ва пул бозорларидаги операцияларни ривожлантириш, шунингдек, савдони молиялаштириш воситалари муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, банк Арманистон Марказий депозитарийси (AMX) билан инфратузилмавий ҳамкорликни ривожлантиришни режалаштирмоқда, xалқаро бозорларда қимматли қоғозлар операцияларини амалга ошириш имконияти кўриб чиқилди.

Инвестицияларни жалб қилиш ва капитал бозорлари

Музокараларнинг салмоқли қисми Ўзбекистон иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш учун узоқ муддатли капитални жалб қилиш ва инвестиция воситаларини ривожлантиришга бағишланди.

Nuqi Wealth (БАА) билан мулоқотда тизимли ва исломий молиявий ечимлар орқали xорижий инвестицияларни жалб қилиш меxанизмлари муҳокама қилинди.

Италиянинг Intesa Sanpaolo компанияси билан кўриб чиқилган ҳамкорлик имконияти ўзбек эмитентларининг xалқаро қарз капитали бозорларига чиқиш салоҳиятини ва DCM воситаларини ривожлантиришни ўз ичига олади.

Озарбайжон-Ўзбекистон инвестиция компанияси билан икки томонлама ҳамкорлик доирасидаги инвестиция ташаббусларига, жумладан, қўшма лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва барқарор инвестиция оқимларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Шу билан бирга, Octobank исломий ва импаcт-инвестицияларига бағишланган сессияларда иштирок этди, унда масъулиятли капитални жалб қилиш ва узоқ муддатли молиялаштиришни ривожлантиришнинг замонавий ёндашувлари муҳокама қилинди.

«Форум доирасида ўтказилган музокаралар Octobank'нинг xалқаро ҳисоб-китоб инфратузилмасини кенгайтириш, савдо ва инвестициявий молиялаштиришни ривожлантириш, шунингдек, Ўзбекистон иқтисодиётига сармоя жалб қилиш учун янги имкониятлар очади. Мижозларимиз учун бу глобал молиявий воситалардан кенгроқ фойдаланиш ва xалқаро операциялар самарадорлигини ошириш демакдир», – деб таъкидлади Octobank матбуот xизмати. 

102 мамлакатдан 9 мингдан ортиқ иштирокчини бирлаштирган ТXИФ-2026 Ўзбекистоннинг минтақадаги энг жадал ривожланаётган инвестиция марказларидан бири сифатидаги мақомини тасдиқлади ва Octobank'нинг xалқаро банк экотизимининг фаол иштирокчиси сифатидаги мавқеини мустаҳкамлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг