Олтин бўйича иккинчи, мис бўйича еттинчи ва кумуш бўйича тўққизинчи ўриндамиз— Президент
Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда Халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда. Давлат раҳбари ўз нутқи давомида фойдали қазилма бойликлари бўйича Ўзбекистон тутган ўринга тўхталиб ўтди.
— Ўзбекистон фойдали қазилма бойликлари захираси бўйича дунёда 20 та давлат қаторига киради. Олтин бўйича иккинчи, мис бўйича еттинчи, вольфрам бўйича саккизинчи, кумуш — тўққизинчи, уран — ўн иккинчи ва табиий газ бўйича ўн олтинчи ўринни эгаллайди.
Ушбу бой хом-ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш, келгуси беш йилда газ ва газ кимё, электроника, фармацевтика ва тўқимачилик бўйича 120 миллиард долларлик инвестицияларни жалб этиш бўйича аниқ лойиҳалар ишлаб чиқилган, — деди Шавкат Мирзиёев.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter