Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ортингизда Президент турибди!»

«Ортингизда Президент турибди!»

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент сўзга чиққан тадбиркор ва ишбилармонларга билдирган фикрлари, янги-янги иш ўринлари яратиб, одамларни даромадли қилишга, камбағалликни қисқартиришга қаттиқ бел боғлашга тайёрлиги учун миннатдорлик билдирди.

«Сизлар тинч, эркин ва фаровон ҳаётимиз гаровисизлар, десак, ўйлайманки, муболаға бўлмайди.

“Тадбиркор – элга мададкор” деган нақлда чуқур маъно бор. Лекин, шундай катта масъулиятни зиммасига олган тадбиркорни ўзига ким мададкор? Агар қайси ҳоким ўз ҳудудининг гуллаб-яшнаб, тараққий топишини истаса, аввало, тадбиркор ва яна бир бор тадбиркорга чинакам мададкор бўлиши керак.

Ҳурматли тадбиркор ва ишбилармонлар, ҳеч нарсадан чўчиманг. Билинг, ортингизда Президент турибди!», - деди давлатимиз раҳбари мулоқот якунида.

Кўтарилган масалалар бўйича қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишни жадаллаштириш муҳимлиги таъкидланди. Ҳукуматга муҳокама қилинган масалалар ечимига қаратилган барча ҳужжатларни ўз вақтида ва сифатли киритиш топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг