Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўтган йили энг кўп автомобилни сирдарёликлар сотиб олишган – статистика

Ўтган йили энг кўп автомобилни сирдарёликлар сотиб олишган – статистика

2025 йил якунлари бўйича Ўзбекистондаги бирламчи автомобиль бозорининг динамикаси ва ҳудудий тузилмасига бағишланган янгиланган шарҳ тақдим этилди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотларига кўра, 2025 йил давомида маҳаллий ва импорт ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар савдоси 5,2 фоизга ошиб, қарийб 370 минг донани ташкил этди.

Ҳудудий кесимда энг юқори фаоллик Сирдарё (45 фоиз), Тошкент (36 фоиз), Наманган (26 фоиз) ва Қашқадарё (21 фоиз) вилоятида қайд этилди.

Шу билан бирга, йил давомида янги енгил автомобиллар реализацияси ҳажми Тошкент шаҳрида, Навоий ва Хоразм вилоятларида камайгани кузатилди.

Ўтган йил давомида маҳаллий ишлаб чиқарилган янги автомобиллар сегментидаги савдо ҳажми 315 минг донанидан ошди. Шу билан бирга, хорижий ишлаб чиқарилган янги автомобиллар реализацияси тахминан 53,3 минг донани ташкил этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг