Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида молиявий хизматлардан кўпроқ фойдаланилмоқда?
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026-йилнинг январ–апрел ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган молиявий хизматлар ҳажми 65,6 триллион сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 23,8 фоизга ошган.
Ҳудудлар кесимида энг катта молиявий хизматлар ҳажми Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келиб, 38 триллион сўмни ташкил этди.
Шунингдек, юқори кўрсаткичлар қуйидаги ҳудудларда қайд этилди:
- Фарғона вилояти — 3,4 трлн сўм;
- Андижон вилояти — 2,9 трлн сўм;
- Тошкент вилояти — 2,8 трлн сўм;
- Самарқанд вилояти — 2,7 трлн сўм;
- Қашқадарё вилояти — 2,2 трлн сўм;
- Бухоро вилояти — 2 трлн сўм.
Кейинги ўринларда Хоразм, Сурхондарё ва Наманган вилоятларида молиявий хизматлар ҳажми 1,9 триллион сўмдан, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Жиззах вилоятида 1,6 триллион сўмдан, Навоий вилоятида 1,5 триллион сўм, Сирдарё вилоятида эса 1 триллион сўмни ташкил этди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter