Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Қирғизистон йирик кооперация лойиҳаларига старт берди

Ўзбекистон ва Қирғизистон  йирик кооперация лойиҳаларига старт берди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Икки томонлама музокаралар якунлангач, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров йирик кооперация лойиҳаларини ишга тушириш маросимида иштирок этдилар.

Жумладан, Фарғона ва Наманган вилоятларида умумий қуввати 400 мегаватт бўлган иккита қуёш электр станцияси қурилишига старт берилди. Ушбу станцияларда ишлаб чиқариладиган электр энергияси Қирғизистонга етказиб берилиши кўзда тутилган.

Чуй вилоятида замонавий енгил автомобиллар ва тижорат техникалари ишлаб чиқариш заводи ишга туширилди. Хусусан, у ерда «Кобалт», «Оникс» ва «Трекер» русумли енгил ҳамда юк автомобиллари йиғилади.

Шунингдек, Қора-Балта шаҳрида тикув-трикотаж маҳсулотлари ва мато ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Корхонага замонавий технологик ускуналар етказиб берилиб, ўрнатилди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари ушбу лойиҳалар мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилишига ишонч билдирдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг