Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда полиз экинлари қайси вилоятларда кўп етиштирилади?

Ўзбекистонда полиз экинлари қайси вилоятларда кўп етиштирилади?

Фото: Xabar.uz

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-июнь ойларида республика бўйича барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 260,2 минг тонна полиз маҳсулотлари етиштирилган.

Ушбу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 7 % га ўсган,

Полиз маҳсулотларини етиштириш умумий ҳажмининг энг юқори улуши Сурхондарё вилояти (25,3 фоиз) ҳиссасига тўғри келган.

Шунингдек, Қашқадарё (16,9 фоиз), Андижон (9,6 фоиз) ва Бухоро (9,1 фоиз) вилоятларида ҳам полиз маҳсулотлари етиштиришнинг юқори кўрсаткичлари қайд этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг