Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонга ўсимлик ёғи импорти кескин камайди

Ўзбекистонга ўсимлик ёғи импорти кескин камайди

Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь ойида қиймати 4,1 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 3,2 минг тонна кунгабоқар ёғи импорт қилинган.

Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси  маълумот берди. 

Кунгабоқар ёғи импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,4 минг тоннага камайган.

2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистонга кунгабоқар ёғи асосан қўйидаги давлатлардан импорт қилинган:

- Қозоғистон – 2,9 минг тонна;

- Россия – 257 тонна.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг