Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик экспортёрларни ишончсиз хорижий ҳамкорлардан огоҳлантириш тизими ишга тушди

Ўзбекистонлик экспортёрларни ишончсиз хорижий ҳамкорлардан огоҳлантириш тизими ишга тушди

Фото: Курсив

Божхона қўмитаси экспортёрларни хориждаги ишончсиз ҳамкорлардан огоҳлантириш тизимини ишга туширди. Эндиликда «Электрон контракт» ташқи савдо ахборот тизими орқали хорижий ҳамкорларнинг ишончлилигини олдиндан текшириш имконияти яратилган.

Божхона қўмитаси матбуот хизматининг таъкидлашича, хориждаги ҳамкор билан маҳсулотларни экспорт қилиш учун шартнома тузиб, маҳсулот етиб борганидан сўнг экспортёрлар ойлаб пулини ололмаётган ҳолатлар учрамоқда.

Маълум қилинишича, тизимда ишончсиз хорижий ҳамкорлар реестри шакллантирилган бўлиб, у ҳар куни янгиланиб борилади. Реестрга Ўзбекистондаги ҳамкорлари олдидаги 100 минг АҚШ доллари ва ундан ортиқ экспорт тўловларини амалга оширмаган хорижий компаниялар киритилади.

Шунингдек, экспорт шартномасини электрон тизим орқали рўйхатдан ўтказиш жараёнида хорижий ҳамкор Ўзбекистон резидентлари билан аввал тузган шартномалар бўйича валюта маблағларини ўз вақтида тўламаган бўлса, тизим бу ҳақда автоматик равишда огоҳлантиради.

Божхона қўмитаси бундай ҳолатларда экспорт операцияларини олдиндан тўлов асосида амалга оширишни тавсия қилмоқда. Бу тадбиркорларнинг экспортдан тушадиган маблағларини ўз вақтида олишини таъминлаш ва молиявий хавфларни камайтиришга хизмат қилиши таъкидланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг