Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзбекнефтгаз»: «Қашқадарёда 26 йил аввал тўхтатилган қудуқдан табиий газ олина бошланди»

«Ўзбекнефтгаз»: «Қашқадарёда 26 йил аввал тўхтатилган қудуқдан табиий газ олина бошланди»

Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги «Шимолий Муборак» газконденсат конининг 35-сонли қудуғидан 1994 йилгача табиий газ олиб келинган ва шу йилга келиб ушбу қудуқ тугатилган эди. Шундан сўнг бу жойдан бошқа газ олинмаган ва «Қудуқлар фонд»ига ўтказилганди.

Мутахассислар таъмирлаш дастгоҳи ёрдамида ушбу қудуқда 2202 метргача иккинчи ён-тана бурғулаш ишларини амалга оширди. Натижада қудуқдан саноат миқёсидаги кунлик 100 минг метр куб табиий газ ва 1,5 тонна газконденсат олишга эришилди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳозирда ушбу қудуқ устини жиҳозлаш ва газ коллекторига қўшиш ишлари амалга оширилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг